Бундеслига. "Бавария" "Боруссия"дан устун келди ва орадаги фарқ 7 очкога етди
Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 28-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Сигнал Идуна Парк" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Учрашувдаги ягона гол 43-дақиқада Жошуа Киммих томонидан киритилди. Шу тариқа, мюнхенликлар ҳисобидаги очколар сони 64 тага етди ва 2-ўриндаги "Боруссия" билан ўртадаги фарқ 7 очкога етди.
Фикрлар