Бундеслига. "Бавария" қудратли пайтларини хотирлаб, саккизта гол урди. Кейн эса хет-трик қилди!

Германия Бундеслигаси 25-туридан ўрин олган "Бавария" ва "Майнц" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Унда мезбонлар ўта йирик 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Харри Кейн беллашувда хет-трик қайд этди, Леон Горецка эса дубль муаллифи бўлди. Яна 3 гол Томас Мюллер, Жамал Мусиала ва Серж Гнабри номига қайд этилди. 

Маълумот учун, Томас Тухель жамоаси айни дамда 57 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Байер" билан орадаги фарқ 7 очкони ташкил этяпти. 

"Бавария" - "Майнц" 8:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!