Бундеслига. "Бавария" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мусиаладан дубль
Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган "Бавария" - "Хоффенхайм" баҳси бўлиб ўтди. Унда мюнхенликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда Мусиала дубль қилган бўлса, Кейн 90+1 дақиқада ўз ҳисобида битта гол ёздириб қўйди. Шунингдек, Сане икки маротаба ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан кейин "Бавария" турнир жадвалида 41 очко билан иккинчи ўринда кетмоқда. "Байер" билан ўртадаги фарқ 1 очкони ташкил қиляпти.
Фикрлар