Бундеслига. "Байер" - "Боруссия" Д: Матнли транляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 17-туридан ўрин олган "Байер" - "Боруссия" Дортмунд учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+5'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+4'
Стандарт вазиятдан берилган зарбаси Бюрки ушлаб, жамоасининг тезкор ҳужумини бошлади.
- 90+3'
Жарима майдони чизиғи устида Дилейни рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
- 90+2'
Майдон эгалари сўнгги дақиқаларни ҳам фаоллик билан ўтказмоқда.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Марко Ройс ўрнига Штеффен Тиггес ўйинни давом эттиради.
- 85'
Хуммельс рақибига нисбатан бироз жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш етарли, деб ҳисоблади.
- 83'
Беллингем ўрнига Мукоко ўйинни давом эттиради.
- 82'
Рейнанинг зарбасидан кейин тўп тўппа-тўғри Градецкийнинг қўлига келиб тушди.
- 80'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Байер" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Рақиб хатосидан кейин тўпни қабул қилиб олган Флориан Вирц дарвозани ишғол этди.
- 79'
Меньенинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди. "Боруссия" ғалаба учун кўпроқ тер тўкмоқда.
- 78'
Холандга нисбатан қоида бузган Мусса Диаби огоҳлантирилди.
- 75'
Диабининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Бюрки қайтарди.
- 74'
Санчо ўз ўрнини Жио Рейнага бўшатиб берди.
- 72'
Тўп учун курашда Хуммельс ва Диаби ўзаро жиддий тўқнашиб кетди.
- 70'
"Байер" таркибида ўзгариш: Арангис ва Аларио ўрнига Демирбай ҳамда Шик майдонга тушди.
- 69'
Голдан руҳланган меҳмонлар яна бир хавфли ҳужум уюштирди. Аммо тўпни бўш қолган дарвозага киритадиган футболчи топилмади.
- 67'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни тенглаштирди!
Юлиан Брандтнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.
- 65'
Брандт шеригига тўп узатишда жуда бўш ҳаракат қилди. Натижада, рақиб ҳимоячилари вазиятни бартараф этди.
- 64'
Холанднинг зарбаси йўлига Тапсоба блок қўйишга муваффақ бўлди.
- 62'
"Боруссия" тобора голга яқинроқ келмоқда.
- 60'
Жароҳат олган Венделл ўрнига Синкгравен ўйинга қўшилди.
- 60'
Венделлга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Катта эҳтимол билан, у майдонни тарк этади.
- 58'
Иккинчи 45 дақиқаликни дортмундликлар фаол ўтказмоқда. Аммо голдан ҳамон дарак йўқ.
- 56'
Тома Менье яна бир яхши вазиятни кўкка совурди. Унинг ўткир бурчакдан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 54'
"Асаларилар" ўта қулай имкониятни голга айлантира олмади. Бир рақибини усталик билан чалғитган Ройс жамоадошларига тўп узатишда бироз адашди.
- 51'
Жарима майдони ичига кетма-кет икки бор узатилган тўпни дортмундликлар узоқлаштирди.
- 49'
Леон Бейли жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба берди.
- 48'
Брандтнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
Тайм сўнгига келиб, дортмундликлар бироз фаолликни оширгандек бўлмоқда.
- 40'
Ройснинг жарима майдонига оширган тўпига шериклари зарба бера олмади.
- 39'
"Боруссия"да яхши стандарт юзага келди.
- 37'
Шеригининг узатмасига Холанд бироз ета олмади. Меҳмонларнинг яна бир ҳужуми омадсиз якунланди.
- 35'
Бир рақибини ортда қолдириб, жарима майдонига ёриб кирган Диаби аниқ зарба йўллади. Жой танлашда адашмаган Бюрки тўпни ушлаб олди.
- 34'
Дарвоза томон йўлланган кучли зарба йўлига Аканжи блок қўйишни уддалади.
- 32'
Бу сафар Амири аниқ зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 29'
Майдон эгалари фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда. "Боруссия" ўйинни ташлаб юборди.
- 27'
Аларионинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий уриниш ҳимоячиландан ўтмади.
- 24'
Меньенинг узатмасига Холанд бироз ета олмади. Акс ҳолда, ҳисоб тенглашиши катта эҳтимол эди.
- 22'
Жарима майдонига оширилган тўпни Роман Бюрки ушлаб олди.
- 20'
Леон Бейлининг кучли зарбасини Менье танаси билан қайтарди. Тўп дарвозагача ўтмади.
- 18'
Рақиб босимидан саросимага тушган Геррейру тўпни шунчаки олдинга тепиб юборди. Леверкузенликлар яна бир позицион ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда.
- 16'
"Асаларилар" тўпни ўзида узоқ вақт ушлаб тура олмаяпти.
- 14'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Байер" сокинликни бузиб юборди!
Бейлининг заргарона узатмасини соҳирлик билан ўзига бўйсундирган Мусса Диаби ҳисобни очди.
- 13'
Ўйин темпи дастлабки дақиқаларга қараганда, бироз пасайди.
- 11'
Тўп назорати майдон эгалари томонга ўтди. Аммо "Боруссия" эрта прессинг уюштирмаяпти.
- 9'
Аларионинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 7'
"Байер" футболчилари рақибга босим ўтказиб, тўпни олиб қўйишга ҳаракат қиляпти.
- 5'
Дортмундликлар ўйин тизгинини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 3'
Холанд бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ дарвозабон ўз жойини ташлаб олдинга чиқди ва тўпни узоқлаштирди.
- 2'
Илк ҳужумни мезбонлар уюштирди. Вирцнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 1'
Ўйин бошланди!
Фикрлар