Бундеслига. Бугун "Байер" "Бавария"нинг 11 йиллик сериясига чек қўйиб, чемпионликни расмийлаштириши мумкин

Бугун Бундеслига 29-тури доирасида "Байер" ўз уйида "Вердер" билан куч синашади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади. 

Агар леверкузенликлар бу баҳсда ҳам зафар қучса, таъқибчи "Бавария" билан орадаги фарқни 16 тага етказади ва чемпионликни расмийлаштиради. Ҳозирда Хаби Алонсо шогирдлари 28 беллашувда 76 очко жамғарган, 2-ўриндаги мюнхенликлар эса 29 ўйинда 63 очко тўплаган. 

Бугун чемпионлик масаласи ҳал қилинса, "Бавария"нинг 11 марталик кетма-кет ғолиблиги якунланади. Охирги марта Бундеслигада 2011 / 2012 йилги мавсумда Юрген Клопп бошчилигидаги "Боруссия" тенгсиз бўлганди.

  • Германия - Бундеслига
  • Жорий мавсум

Байер 04 Леверкузен

  • Victor Boniface  25'
  • Granit Xhaka  60'
  • Florian Wirtz 83'
  • Florian Wirtz 68'
  • Florian Wirtz 90'
Тугади
5 : 0

14.04.2024 20:30

Вердер Бремен

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!