Бундеслига клуби 38 ёшли япониялик футболчи билан шартномани 2027 йилгача узайтирди
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ўзининг расмий сайти орқали япониялик ярим ҳимоячи Макото Хасебе билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўртасидаги янги келишув 2027 йилга қадар мўлжалланган. Қайд этиш лозимки, Хасебе ўтган ой 38 ёшга тўлди.
Гап шундаки, Хасебе 2022/23 йилги мавсум охиригача “Айнтрахт” сафида футболчи сифатида тўп суради, кейин эса жамоанинг мураббийлар штабида фаолият юритади.
Маълумот учун, Хасебе "Айнтрахт" сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган давр ичида жами 256 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 5 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар