Бундеслига клуби “Арсенал” ярим ҳимоячиси билан музокаралар бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Гамбург” Фабиу Виейра трансфери бўйича “Арсенал” билан музокараларни бошлади.

Маълумотларга кўра, Германия клуби келаси мавсум олдидан таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда ва “тўпчилар”нинг португалиялик ярим ҳимоячисини трансфер учун асосий мақсадлардан бири сифатида кўрмоқда.

Арсенал сафида Виейра кутилган даражада доимий ўйин амалиётига эга бўла олмагани сабаб, унинг келажаги атрофида саволлар пайдо бўлган.

“Гамбург” эса футболчининг техникаси, ижодкорлиги ва ҳужумдаги ҳаракатларини жамоа учун муҳим куч сифатида баҳоламоқда. Ҳозирча музокараларнинг қай даражада экани очиқланмаган, аммо Германия клуби ушбу трансферни амалга оширишга жиддий ёндашаётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!