Бундеслига клуби футболчиларининг маошлари қисқартилиши ташаббуси хайрия фонди очилишига сабаб бўлди

Австрия Бундеслигаси вакили "Ред Булл Зальцбург" футболчиларининг маошлари карантин муддати давомида қисқартириладиган бўлди.

Эътиборли жиҳати, маош қисқартирилиши ташаббуси футболчилар томонидан таклиф қилинди. Клубнинг молиявий ишлар бўйича директори Штефан Ройтер эса уларга ушбу қарорлари учун миннатдорлик билдириб, уларга энг яхши таклифлар билдирилишини таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, "РБ Зальцбург" ушбу маош қисқартирилиши ортидан ёрдамга муҳтожлар учун фонд ташкил қилади. Клуб расмий сайтига кўра, ушбу фонд ойига олтита сондан иборат бўлган сумма жамғариши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!