Бундеслига ўйинлари қачон бошланиши маълум

CHERY AUTO

Германия Бундеслига ўйинларини бошлашга қарор қилди. Ўйинлар май ойинининг биринчи декадасида иккинчи ёки тўққизинчи майдан бошланиши мумкин. Барча клублар мусобақага тайёргарлик кўриш учун машғулотларни бошлайди.

Tecno

Ҳозирги пайтда «Аугсбург», «Вольфсбург», «Хоффенхайм»ва «Бавария» клублари кичик гуруҳларда машғулотларга киришган. «Байер» ва «Шальке» жамоалари ҳам тайёргарликни бошлаш арафасида.

Бошқа клублар ўз ҳудудидаги вазият билан ҳисоблашишга мажбур.

Аввалроқ «Бавария» клуби мутасаддилари барча жамоалар мусобақани якунлаб қўйишга тайёр эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!