Бундеслига қайтмоқда. Германия чемпионатида қандай ўзгариш ва таъқиқлар мавжуд?
Кучли бешлик аста-секин қайтмоқда. Биринчилардан бўлиб, Бундеслига!
Германия ҳукумати коронавирусни жиловлаганидан сўнг, футбол мусобақасига рухсат берди. Энди 16 майдан мухлислар немисча футбол шоҳидига айланади.
Бундеслига 25-туридан сўнг карантин сабаб тўхтатилганди. Кўплаб баҳс-мунозараларга қарамай, чемпионат якунлаб қўйиладиган бўлди. Ғолиб ва совриндорлар ўйинлар орқали аниқланади. Учрашувлар мухлисларсиз ўтади. Лекин шунисига ҳам шукр. Айрим чемпионатлар тўхтаган жойидан якунланмоқда.
Германия чемпионати давом эттирилади. Лекин бир қатор чекловлар ва таъқиқлар билан.
– VAR хонасида видеоассистентларнинг масофа сақлашлари учун тўсиқлар ўрнатилади (ойнали ёки пластик).
– Футболчилар майдонга ҳакамлар билан бирга саф тортиб чиқишлари таъқиқланади.
– Майдондаги футболчилар ва ҳакамлардан ташқари барча тиббий ниқоб тақиши шарт. Бош мураббий ҳамда захирадаги ҳакам ҳам.
– Захира ўриндиғи ҳам масофа сақлаш мақсадида узайтирилади ёки захирадаги клуб вакиллари мухлислар ўтирадиган ўриндиқларга жойлашади.
– Ўйинолди жамоавий расмга тушиш мумкин эмас.
Бундеслиганинг давом этиши деярли қаршиликларга учрамади. Айрим сиёсатчи ҳамда соҳа вакиллари эътироз билдиришди холос. Чунки карантин пайтида тақчил бўлган вирусни аниқловчи тестлар футболчиларга берилади. Шу боис улар футбол учрашувларининг ўтказилишига қаршилик қилди.
Футбол жамоатчилиги, мураббийлар, раҳбарлар бошқа кўплаб инсонлар Бундеслиганинг бошланишини интиқлик билан кутаётганини ва бу орқали барчанинг эътибори Германия чемпионатига қаратилишини айтди.
Бошқа давлатлар нашрлари ўз мамлакатлари ҳам Германиядан ўрнак олишини хоҳламоқда. Бу орқали одамларни яна ҳаётга қайтариш ҳаракати дея баҳоланган.
Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов карантин давридаги футбол ва ундаги ўзгаришлар хусусида шундай деганди: “Мухлисларсиз футболда завқ камаяди. Бироз бўлса ҳам шавқи тушган учрашувларни томоша қилишга мажбурмиз. Аммо бошидаги мухлисларсиз ўтган беллашувлар билан карантиндан кейинги томошабинларсиз ўйин фарқ қилади. Чунки футболни соғинганимиз учун шу ўйинлар ҳам чиройли кўринади.
Майдонда ўзгаришлар сезилиб туради. Дастлабки 3-4 тур давомида футболчиларни ҳолдан тойгани билинади. Бирга машғулот олиб бормагани, захирада ўтирганлар, мураббийлар “маска” тақиб тургани ўз сўзини айтади. Футбол жамоавий ўйин бўлгани учун бир-бирига боғлиқлигини камайтиради. Масофа сақланаётганини кўрсатиб беради”.
Чиндан ҳам шундай. Аммо мухлисларсиз бўлса-да, футболнинг давом эттирилиши инсонларни қоронғуликдан ёруғликка чиқаради, кўнгилларга яна аввалги ҳаётни тақдим этиш учун дастлабки қадамларни ташлайди. Бу футбол орқали бўлаётгани ҳаётимизда спортнинг нечоғлик катта ўрин тутишидан дарак.
Германияда чемпионат бугундан давом эттирилади. Агар барчаси режадагидек бўлса, Бундеслига 27 июнда тугайди. Футболнинг тепасида турганлар белгиланган барча ўйинларни ўтказмоқчи.
Хуллас, Бундеслигага марҳабо!
Бундеслига, 26-тур
16 май
Аугсбург – Вольфсбург
Боруссия Д – Шальке
Лейпциг – Фрайбург
Фортуна Д – Падерборн
Хоффенхайм – Герта
Айнтрахт Ф – Боруссия М
17 май
Кёльн – Майнц
Унион Берлин – Бавария
18 май
Вердер – Байер
Турнир жадвали
№ |
Жамоалар |
Ў |
Ғ |
Д |
М |
Тўплар фарқи |
Очко |
1 |
Бавария |
25 |
17 |
4 |
4 |
73-26 |
55 |
2 |
Боруссия Д |
25 |
15 |
6 |
4 |
68-33 |
51 |
3 |
Лейпциг |
25 |
14 |
8 |
3 |
62-26 |
50 |
4 |
Боруссия М |
25 |
15 |
4 |
6 |
49-30 |
49 |
5 |
Байер |
25 |
14 |
5 |
6 |
45-30 |
47 |
6 |
Шальке |
25 |
9 |
10 |
6 |
33-36 |
37 |
7 |
Вольфсбург |
25 |
9 |
9 |
7 |
34-30 |
36 |
8 |
Фрайбург |
25 |
10 |
6 |
9 |
34-35 |
36 |
9 |
Хоффенхайм |
25 |
10 |
5 |
10 |
35-43 |
35 |
10 |
Кельн |
25 |
10 |
2 |
13 |
39-45 |
32 |
11 |
Унион Берлин |
25 |
9 |
3 |
13 |
32-41 |
30 |
12 |
Айнтрахт Ф |
24 |
8 |
4 |
12 |
38-41 |
28 |
13 |
Герта |
25 |
7 |
7 |
11 |
32-48 |
28 |
14 |
Аугсбург |
25 |
7 |
6 |
12 |
36-52 |
27 |
15 |
Майнц |
25 |
8 |
2 |
15 |
34-53 |
26 |
16 |
Фортуна Д |
25 |
5 |
7 |
13 |
27-50 |
22 |
17 |
Вердер |
24 |
4 |
6 |
14 |
27-55 |
18 |
18 |
Падерборн |
25 |
4 |
4 |
17 |
30-54 |
16 |
Фикрлар