Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси жамоаси билан шартномани узайтирди

"Лейпциг" футболчиси Кристофер Нкунку жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

Янги келишувга кўра, франциялик футболчи 2026 йилга қадар "қизил буқалар" аъзоси сифатида тўп тепиши мумкин. Аввалроқ, французга "Реал", ПСЖ ва "Ливерпуль" каби жамоалар қизиқиш билдираётганди. 

Маълумот ўрнида, Нкунку ўтган мавсум Бундеслиганинг 33 ўйинида 20 гол ва 14 ассист қайд этган. Ушбу натижалари сабаб у Германия чемпионати 2021/2022 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси номинациясида ғолиб, деб топилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!