Бундеслиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди

Германия Бундеслигасининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди.

Чемпионат расмий твиттери тарқатган хабарга кўра ушбу ном “Боруссия” Дортмунд вингери Жейдон Санчога насиб этди. У февралда жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Бундан аввалроқ “Боруссия”нинг бошқа бир аъзоси - Эрлинг Холланд чемпионатнинг февраль ойидаги энг яхши ёш футболчиси деб топилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)