Бундеслиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Германия Бундеслигасининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ғолиблик учун 19 ёшли норвегиялик футболчи билан бирга "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку ва "Кельн" ҳимоячи Исмоиль Якобслар даъвогарлик қилишган эди.

Холанд февраль ойида Бундеслига доирасида 5 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол киритишни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!