"Бунга йўл қўймаймиз!" - Ла Лига "Барселона"га қаршилик кўрсатишда давом этмоқда
Ла Лига Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорга эътироз билдирмоқда. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди.
Яқинда Олий спорт кенгаши (CSD) "Барселона"га ушбу футболчиларни мавсумнинг иккинчи ярми учун вақтинча рўйхатдан ўтказишга рухсат берган эди. Шундан сўнг лига ўйинчиларни рўйхатдан муваффақиятли ўтказди. Бироқ, Лига қарорни синчковлик билан ўрганишини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Ла Лига футболчиларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтишини тўхтатиш мақсадида кенгаш қарори устидан маъмурий судга апелляция тақдим этади. Ушбу апелляция Лиганинг кенгашга юборган жавобдан мустақил тарзда амалга оширилади.
Фикрлар