"Бунёдкор" "Арсенал" ва яна 5 та жамоа билан назорат ўйинлари ўтказади

"Бунёдкор" машғулотларни Анталияда давом эттиради.

Хабарингиз бор, Иван Бубало мураббийлигидаги жамоа 6 январдан эътиборан Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб келмоқда. Кунига бир маҳалдан ўтказилаётган машғулотлар 17 январдан бошлаб Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирилади.

“Қалдирғочлар” 16 январдан 17 январга ўтар кечаси сафарга йўл олади. Анталиядаги йиғин 13 февралга қадар давом этади. Албатта хориж йиғин доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади ва рақиблар ҳам маълум.

Демак, “Бунёдкор” 13 февраль куни якунига етадиган йиғин доирасида "Халадаш" (Венгрия), "Добруджа" (Болгария), ЛНЗ (Украина), "Слога" (Босния ва Герцеговина), "Арсенал" (Россия), "Ротор" (Россия), "Ауда" (Латвия) жамоаларига қарши синов-назорат ўйинида майдонга тушади.

питя

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!