“Бунёдкор” БААдаги ўртоқлик ўйинида “Аш Шааб”ни мағлуб этди

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2017 йилги илк хорижий йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олганди. У ердаги йиғин 7-21 январь кунларига мўлжалланган.  

“Қалдирғочлар”нинг БААдаги илк ўртоқлик ўйини “Ал Шааб”га қарши ўтказилди. Унда Сергей Лушчан жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда "Бунёдкор"нинг биринчи голини Вадим Чемиртан урган бўлса, иккинчи голни Шахзодбек Нурматов ўз ҳисобига ёздириб қўйди.  

Эътиборлиси, бир неча кун олдин “Бухоро”дан “Бунёдкор”га кўчиб ўтган Вадим Чемиртан янги жамоасининг илк ўйинида гол уришга эришди.  

Мазкур беллашув бугун “The Sevens” аренасида ўтказилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!