"Бунёдкор" бош мураббийи: "Дуранг биз учун қониқарли натижа ҳисобланмайди"

  • 29 сентября, 2024, 10:39
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлигада 20-тур ортда қолди. "Бунёдкор" жамоаси  Тошкентда "Насаф"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Tecno

- Биринчи таймдан сўнг шогирдларимга биз энг зўр 45 дақиқаликни ўтказганимизни айтдим. Уларга раҳмат айтаман. Охиригача жанг қилишди.

- Жамоани ниманинг эвазига уйғота олдингиз?

- Ҳар бир баҳс учун алоҳида, жиддий тайёргарлик кўряпмиз. "Бунёдкор" доим олдига катта амбициялар қўядиган клуб. Шунга лойиқ бўлишга интиляпмиз.

- Танаффусда шогирдларингизни қандай руҳлантирдингиз?

- Дуранг биз учун қониқарли натижа ҳисобланмайди. Йигитлар ирода кўрсата олишди. Ҳозирги ҳолатимизни ҳамма кўриб, билиб турибди. Танаффусда мақсадимиз йўлида исталган жамоа билан ўйинда очко олиш шартлигини уқтирдим.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Зарипов шоимкул
29/09/2024 12:19
ХАКАМГА ХАМ РАХМАТ АЙТИШНИ УНУТМА