Хабарингиз бор, "Бунёдкор" Фарғонада ўтказилаётган «Ҳоким кубоги»да иштирок этади. Клуб матбуот хизмати эса турнир олдидан бош мураббий Марат Мифтахуддиновдан  қисқача суҳбат уюштирди.

- Даставвал, мусобақага таклиф этгани ва барча шароитларни яратиб бергани учун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга «Бунёдкор» футбол клуби номидан ўз миннатдорлигимни билдираман! 

«Ҳоким Кубоги» сингари мусобақаларнинг ўз ўрни бор. Тўғри, янги мавсумга ўртоқлик учрашувлари орқали ҳам тайёргарлик кўриш мумкин, лекин бу каби турнирларда футболчиларда ғолибликка иштиёқ юқори бўлади. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъи назар, ютишни, кубокни қўлга киритишни истайди. Шунинг учун бундай мусобақалар орқали ҳам жамоа ўйинини шакллантириш ғолиблик руҳиятини ўстириш мумкин. Ўртоқлик ўйини ўз номи билан ўртоқлик. Унда натижа талаб қилинмайди. Фақат ўйинни шакллантириш кўзда тутилади.

Ўйлайманки, «Ҳоким кубоги»нинг нуфузи йилдан-йилга кўтарилиб бораверади. Бу йил Қирғизистондан жамоа қатнашяпти. Қолаверса, Суперлигадан водий клубларидан ташқари «Бунёдкор» ва «Бухоро» ҳам Фарғонага етиб келган. Насиб қилса, келаси йилдан бошлаб, турнирда Суперлиганинг бошқа клублари ҳам қатнашади, деган умиддаман. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар