"Бунёдкор" клуби мураббийлар штабида хорижлик мутахассис иш бошлади

"Бунёдкор" клуби биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмагандан сўнг жамоада раҳбар ўзгарди. Кўп ўтмай клуб бош мураббийи Мурод Отажонов ҳам лавозимини тарк этди.

Мурод Отажонов клуб академиясига ўтказилгач, 7 июль куни унинг ўрнига Қирғиз Республикаси миллий терма жамоасини бошқарган Александр Крестинин тайинланди.

Қирғиз Республикаси миллий терма жамоасини 2019 йилги Осиё Кубогида нимчорак финалга олиб чиқиб, мамлакат футболи тарихидаги энг яхши натижани қайд этган россиялик мутахассис – Александр Крестинин “Бунёдкор” билан 2023 йилнинг охирига қадар шартнома имзолаган.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, қирғизистонлик мутахассис Игорь Кудренко "Бунёдкор" клуби мураббийлар штабида иш бошлади. Крестинин ва Кудренко аввал ҳам бирга фаолият юритган.

"Бунёдкор" ўз сафига легионер қўшиб олиши мумкин

1534260738_igor-kudrenko

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!