“Бунёдкор” клуби тарихига бир назар

Ўзбек футболига чақмоқдек кириб келган “Бунёдкор” клуби қисқа вақт ичида ўз ўрнига эга бўлишнинг уддасидан чиқа олган. 2005 йилнинг 6 июль куни ташкил этилган жамоа 2005 йилда Тошкент вилояти чемпионатида “Қурувчи” номи билан муваффақиятли иштирок этган ва Ўзбекистон биринчи лигасига чиққан. 2006 йилда эса "Қурувчи" биринчи лигада қатнашиб, Ҳикмат Эргашев қўл остида дастлабки уринишдаёқ олий лига йўлланмасига эга бўлган.

2007 йилда Олий лигада дебют қилган “Қурувчи” дастлабки урнишдаёқ кумуш медал соҳибига айланди. Кубок мусобақасида ҳам жамоа финалга қадар борди ва “Пахтакор”га имкониятни бой берди. 

2008 йили “Қурувчи” Осиё Чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятига эга бўлди.  У “А” гуруҳдан жой олди ва биринчи ўринда чорак финалга чиқди. Ушбу босқичда Эроннинг “Сайпа” клубини мағлубиятга учратган “Қурувчи”, ярим финалда Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” жамоасига мағлуб бўлди. 2008 йилнинг август ойида клуб номини “Бунёдкор”га алмаштирди. Ушбу йил клубга жуда ҳам омадли келди. Ёз охирида “Бунёдкор” собиқ жаҳон чемпиони Ривалдо, бразилиялик Луизао ва чилилик Вильянуэва билан шартнома имзолади. Бош мураббий сифатида таниқли мутахассис – Зико таклиф этилди. 2008 йили “Бунёдкор” мамлакат чемпионига айланди ва Ўзбекистон Кубогини эгасига айланди. Осиё Чемпионлар лигасда ярим финалигача этиб борди. “Бунёдкор” футболчиси Сервер Жепаров Осиёнинг энг яхши футболчиси,  деб тан олинди.

2009 йил "Бунёдкор" миллий чемпионатда 30 учрашувда 86 очко жамғариб, маррага биринчи бўлиб этиб келди. Жамоа мавсум давомида бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоага айланди. Клуб шарафини ҳимоя қилган бразилиялик Ривалдо рақиблар дарвозаларига 19та тўп киритиб, чемпионат тўпурари деган шарафли номга сазовор бўлди.

2010 йилги мавсумни Луис Фелипе Сколари бошчилигида кутиб олган "Бунёдкор" мусобақаларда рақибларини доғда қолдиришни уддалади. 2008 йилдаги каби "олтин дубль" такрорланди.

2011 йил “Бунёдкор” учун омадли бошланди. Миржалол Қосимов мавсумга сезиларли ўзгарган таркиб билан киришди.  Жамоа иштирок этган учала фронтда ҳам муваффақиятли старт олди.  Ўзбекистон чемпионати ва кубогидаги қатор ғалабалар Осиё Чемпионлар лигаси турнирида ҳам давом эттирилди. “Бунёдкор” мамлакат кубоги ярим финалида омадсизликка дуч келган бўлса-да, чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олди ва кетма-кет тўртинчи бор Ўзбекистоннинг чемпионига аталган олтин медаллар билан тақдирланди. 

2012 йилги футбол мавсуми якунига кўра “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди. Кубок баҳсларида барча рақибларини доғда қолдирди ва бош соврин клуб музейидан жой олди. Ишқибозларни қувонтирган энг аҳамиятли ўйинлар Чемпионлар лигаси баҳсларига тўғри келди. Жамоамиз ўзбек клублари тарихида илк бора қитъамизнинг шарқий минтақада жойлашган клубларига қарши ўйнашига қарамасдан, гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтди ва финал остонасигача этиб борди. Миржалол Қосимов “Бунёдкор”ни Чемпионлар лигасининг ярим финалига икки маротаба олиб келган мураббий сифатида тарихга кирди.

2013 йил “қалдирғочлар” учун жуда муваффақиятли келди. Жамоа бешинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди. Кубокда ҳам уларга тенг келадиган жамоа топилмади. 

2014 йили “Бунёдкор” Ўзбекистон Суперкубогида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини мағлубиятга учратиб, ўз музейига янги совринни олиб келди.

2015 йил “Бунёдкор” таркиби клуб академияси тарбияланувчилари ҳисобига кескин ёшартирилди. Йил якунида “Осиёнинг энг яхши ёш футболиси” номинациясининг якуний лауреатлари барчаси “Бунёдкор” жамоаси аъзолари бўлди – Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов ва Достон Ҳамдамов номзодлари орасида Ҳамдамов ОФК томонидан энг яхшиси деб топилди.

2016 йил “қалдирғочлар” мамлакат чемпионатининг кумуш медаллари соҳибларига айланишди. 2017 ва 2018 йилги мавсумларда жамоа чемпионатда тўртинчи ўринни эгаллади.

Эришган натижалари

5 карра Ўзбекистон чемпиони (2008-2011, 2013)

3 карра Ўзбекистон вице-чемпиони (2007, 2012, 2016)

4 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2008, 2010, 2012, 2013)

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (2014)

2 карра Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси (2008, 2012)

Жамоада тўп сурган машҳур футболчилар

Ривалдо

Денилсон Мартинс

Бахтиёр Ашурматов

Эдсон Рамос

Стевица Ристич

Улуғбек Бақоев

Павел Бугало

Сервер Жепаров

Темур Кападзе

Виктор Карпенко

Яннис Мандзукас

Илҳом Мўминжонов

Азиз Ҳайдаров

Гочкули Гочкулиев

Ян Козак

Хосе Луис Вильянуэва

Жоао Витор

Дэвид Карни

Шакер Зауги

Жамоани бошқаргун машҳур мураббийлар

Миржалол Қосимов

Зико

Амет Мемет 

Луис Филипе Сколари

ПФЛ расмий сайтидан олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!