Бугун Ўзбекистон U17 терма жамоаси Кот-д’Ивуар билан ўйнайди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон U17 терма жамоаси айни кунгларда БААнинг Шаржа шаҳрида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
Бугун Исломбек Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон У17 терма жамоаси Кот-ДъИвуарга қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Беллашув "Ал-Ҳамрия" стадионида 16:00да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз ўтган, Венесуэлага қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.




Комментарии