"Бунёдкор" клубида ўзгариш. Улуғбек Мирзаев ўрнига вақтинча бош директор тайинланди
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, «Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти директори Мирзаев Улуғбек Абдусатторович билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 10 августдан бекор қилинди. «Бунёдкор» ФК МЧЖда тижорат директори ва лицензиялаш бўйича менежер лавозимида ишлаб келаётган Айниддин Гиясов Кутпиддиновичга клубнинг директори вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.
Улуғбек Мирзаев 2019 йилнинг январидан "Бунёдкор" клубида бош директорлик қилаётганди. У Мурод Алиевдан сўнг, "қалдирғочлар"ни қабул қилиб олганди.
Фикрлар