"Бунёдкор" машғулотларга киришди. Таркибда кимлар бор?

Бугун "Бунёдкор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, янги бош мураббий ва унинг штаби тасдиқланганига қадар машғулотларни Анвар Ғофуров ва Абдуҳамид Қодиров ўтказиб туради. Дарвозабонлар билан Алфред Шарипов ишлайди. Бугунги машғулотларда 26 нафар футболчи иштирок этди. Ўйинчиларнинг деярли барчаси «Бунёдкор» академияси тарбияланувчилари ҳисобланади.

Улар - Сарвар Каримов, Муҳаммад Юсуф Собиров, Ислом Асролов, Жасур Умрзоқов, Илҳом Убайдуллаев, Икром Эркинов, Фарҳод Ўткиров, Музаффар Олимжонов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Абдуллоҳ Омоналиев, Шоаъзам Юсупов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Азиз Тўлқинбеков, Суҳроб Иззатов, Оллоберган Каримов, Расул Йўлдошев, Билол Туплиев, Жасур Ҳикматуллаев, Умид Султонов, Орзу Турғунов, Андрей Гулямов, Жасур Ҳакимов, Амир Саидов, Рустам Азимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Акбар Исматуллаев.

Машғулотлар 28 декабрда якунига етади. Сўнг футболчилар кичик таътилга чиқади. Январь ойининг илк кунларидан машғулотлар кучайтирилган тартибда давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!