"Бунёдкор" мураббийи: Бугунги дуранг биз учун мағлубият каби бўлди

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувида 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"фСўнгги 2-3 кун ичида футболчиларнинг руҳий ҳолати билан ишлашга тўғри келди. Омад фактори футболда жуда катта роль ўйнайди. Бугун ғалаба қозона олмаганимизга қарамай, футболчиларимизга раҳмат айтаман. Ҳозир кийим алмаштириш хонасига кирсам, уларнинг аксарияти тушкун кайфиятга тушиб қолган.

Ким кучли бўлса, ўша майдонда ҳаракат қилишга ҳақли. Шунинг учун, машғулотларда ким яхши ўйин кўрсатаётган бўлса, шу футболчини майдонга туширмоқдаман.

Йил бошида биз молиявий қийинчиликка дуч келгандик. Шу сабабли, асосан академия вакилларига таянишга мажбурмиз. Давралар оралиғига қадар яхши ҳолатда етиб олсак, 1-2 та яхши трансферга қўл урмоқчимиз.

"Навбаҳор"ни ҳурмат қиламан. "Бунёдкор" ҳар қайси рақибга қарши ҳурмат билан майдонга тушади. Уларга тўлиқ ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкин, бугунги дуранг биз учун мағлубият каби бўлди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!