"Бунёдкор" ўртоқлик учрашувида Ганага мағлуб бўлди

Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААда машғулотлар олиб бормоқда.

Бугун эса “Бунёдкор” ўзининг иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. “Қалдирғочлар”га ушбу ўйинда Гана миллий терма жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли тарзда кечган ушбу баҳс эса, 0-2 ҳисобида "қора юлдузлар"нинг ғалабаси билан якунига етди.

 

Бунёдкор-Гана 0-2

Гол: АсамоаГьян 65, Франк Ачеампонг 75

Бунёдкор: М.Зуҳуров, Д.Аҳмадалиев, А.Игнатович, И.Қобилов, А.Комилов, М.Душан, Д.Ҳамдамов, О.Шукуров, Э.Шомуродов, Ж.Эсонқулов, В.Чемиртан

Гана: Дауда (Разак), Аффул (Йиадом 46), Баба (Тетте 82), Бойе (Гйима), Менса (Амарти), Вакасо(Офори), Атсу (Аскуа 76), Баду (Парти), Жордан Айю (Гьян),Тектепей (Ассифуа76),Андре Айю (Франк Ачеампонг).

Эслатиб ўтамиз,Сергуй Лушан бошқчилигидаги жамоа БААдаги дастлабки ўртоқлик ўйинини “Аш Шааб” клубига қарши ўтказиб, Вадим Чемиртан ва Шаҳзодбек Нурматов голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!