“Бунёдкор” ПСЖни мағлуб этган ўйиндан фотолавҳалар
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган “Supermokh Cup 2016” турнири қизғин палласига кирди.
2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда чорак финал ўйинлари ўтказилди. Унда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги U-14 ёш тоифасидаги тарбияланувчилари Франциянинг ПСЖ жамоаси билан куч синашди.
Муросасиз курашлар остида ўтган “Бунёдкор” – ПСЖ баҳсида ҳамюртларимиз зафар қучишди. Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганидан сўнг ёш қалдирғочлар пенальтилар сериясида битта тўп фарқи билан ғалабага эришди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” мусобақанинг ярим финалига йўл олди.
Фикрлар