"Бунёдкор" "Ростов"дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди

БАА пойтахти Абу Даби шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Бунёдкор" навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда "қалдирғочлар"га "Ростов" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда россияликлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйинда голларга Николай Комличенко, Данил Уткин, Егор Голенков, Дмитрий Полоз муаллифлик қилди. Вакилларимиз майдонни голсиз тарк этди. 

Бундан олдинги баҳсда ҳамюртларимиз Москванинг "Локомотив" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!