"Бунёдкор" стадионида нима гаплар?
ЎФА ишчи гуруҳи қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионидаги жараёнларни ўрганди.
Майдон майсаси бутунлай янгиланаётган “Бунёдкор” стадиони лойиҳасининг техник-ташкилий жараёнлари кўздан кечирилди.
Обьектни халқаро стандартлар асосида сифатли бунёд этиш, чимларни сақлаш ва парваришлаш, ҳудудга мос чим уруғларини танлаш ва керакли қурилмаларни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, келгусидаги маҳаллий ва халқаро мусобақалар олди майдонни тўлиқ шай ҳолатга келтириш ҳамда инфратузилмадан ўрин оладиган кейинги режалар муҳокама қилинди.
Маълумот учун, мазкур стадионда 2023 йилда юртимизда бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубоги мусобақасининг очилиш ва финал учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Манба: ЎФА матбуот хизмати.
Фикрлар