"Бунёдкор" Тошкентда "Бухоро" билан дуранг ўйнади

Тошкентдаги "Бунёдкор" академияси майдонида "Бунёдкор" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар нурсиз 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. 

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" янги мавсумни Суперлигада бошлайди. Клуб ўтган йили Про-лигада 2-ўринни эгаллаганди. 

2 кун аввал Ҳаким Фузайлов шогирдлари "Пахтакор-79" жамоасини йирик 4:0 ҳисобида таслим этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!