"Бунёдкор" Тошкентга қайтиб келди

CHERY AUTO

Янги мавсумга тайёргарликни БААда олиб борган Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бугун йиғинни якунлаб, юртимизга қайтиб келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоа у ерда 4 та назорат учрашуви ўтказди ва уларнинг бирортасида мағлуб бўлишмади.  Биргина “Чуньцин Лифан” клуби билан баҳсда дуранг қайд этилди. "Қалдирғочлар" қолган учта ўйинда – “Шаньдун Лунэн” (4:0), “Шаржа” (3:1) ва “Шабаб Ал-Аҳли” (4:1) жамоаларини мағлуб этишди.

Хабарда айтилишича, жамоа аъзоларига икки кунлик таътил берилди ва мавсум стартига қаратилган тайёргарликнинг сўнгги босқичи клуб қароргоҳида 24 февралдан яна давом эттирилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию