"Бунёдкор" янги футболчилар билан шартнома тузишда давом этмоқда

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Бунёдкор” таркибини кучайтиришда давом этади.

Клуб матбуот хизматининг тарқатган хабарига кўра, куни кеча яна бир қатор футболчилар билан шартнома имзоланди. Хусусан, фаолиятининг аксар қисмини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Рашидов энди “қалдирғоч”га айланди.

Фарғона вилояти “Ҳоким Кубоги” мусобақасида ўзининг ишончли ўйинлари билан эътиборга тушган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов ҳам “Бунёдкор” аъзоси бўлди. Ўтган мавсумни жамоа сафида ўтказган тожикистонлик марказий ҳимоячи Давронжон Эргашев 2021 йилда ҳам “Бунёдкор” либосида тўп суради.

Шунингдек, клуб академияси тарбияланувчиларини ўринбосарлар сафига қўшилиш анъанаси ҳам давом этади. Ўтган мавсум Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашган Мурод Отажонов ва Иван Бошкович мураббийлигидаги “Бунёдкор” жамоалари сафида тўп сурган Улуғбек Раимов ҳамда Судайсий Жўрабоев 2021 йил Абдуҳамид Қодиров бошчилигидаги ўринбосарлар таркибида ўйнайди. Яна бир тарбияланувчи - Ислом Каримов эса, “Бунёдкор-2” билан 1-лигада иштирок этади.

МАЪЛУМОТ УЧУН

САНЖАР РАШИДОВ

Туғилган санаси: 14.07.1993 йил

Туғилган жойи: Жиззах шаҳри

Амплуаси: ярим ҳимоячи

ФАОЛИЯТИ

2013-2017 йиллар “Сўғдиёна”

2018 йил “Насаф”

2019-2020 йиллар “Сўғдиёна”

бун

ДАВРОНЖОН ЭРГАШЕВ

Туғилган санаси: 19.03.1988 йил

Туғилган жойи: Тожикистон, Сўғд вилояти

Амплуаси: марказий ҳимоячи

ФАОЛИЯТИ

2009 йил “Регар Тадаз” (Тожикистон)

2010-2012 йиллар “Истиқлол” (Тожикистон)

2013 йил “Жетису” (Қозоғистон)

2014 йил “Габала” (Озарбайжон)

2014-2015 йиллар “Жетису” (Қозоғистон)

2016-2017 йиллар “Тараз” (Қозоғистон)

2018 йил “Истиқлол” (Тожикистон)

2019 йил “Хўжанд” (Тожикистон)

2020 йилдан “Бунёдкор”

2008 йилдан бери Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси

бун2

ОДИЛЖОН АБДУРАҲМОНОВ

Туғилган санаси: 18.03.1996 йил

Туғилган жойи: Қирғизистон, Қизилқия шаҳри

Амплуаси: ярим ҳимоячи

ФАОЛИЯТИ

2014 йил “Алдиер” (Қирғизистон)

2015-2020 йиллар “Алай” (Қирғизистон)

2016 йилдан Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзоси

бун1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!