"Бунёдкор" йиғинига украиналик футболчи келиб қўшилди. Энди "қалдирғочлар" кўригидаги легионерлар сони 3 та

«Бунёдкор»нинг Минскдаги йиғини давом этмоқда.

Хабарингиз бор, сал аввалроқ жамоа йиғинига кот-д'ивуарлик ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло келиб қўшилган, футболчи иккита учрашувда иккита гол уришга ҳам муваффақ бўлганди. Кеча бўлиб ўтган назорат баҳсида жамоа таркибида яна бир легионер майдонга тушди. Россиялик Дмитрий Островский иккинчи бўлимда тўлиқ ҳаракат қилди. Тушдан сўнг «Бунёдкор» йиғинига учинчи легионер кўрикдан ўтиш учун келиб қўшилди. Бу украиналик Евгений Чумак. Ҳар уччала футболчи ҳам ҳозирча кўрикда, уччаласи ҳам бугун-эрта ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб, мураббийлар штабига ўзларини нималарга қодирлигини исботлашлари керак бўлади.

МАЪЛУМОТ УЧУН
ЛАМИНЕ МУҲАММАД ДИАЛЛО
Туғилган санаси: 27.11.1994
Фуқаролиги: Кот-д'Ивуар
Амплуаси: Ҳужумчи-вингер
Охирги жамоаси: «Муайзер» (Қатар)

ДМИТРИЙ ОСТРОВСКИЙ
Туғилган санаси: 15.04.1998
Фуқаролиги: Россия
Ампуласи: Қанот ярим ҳимоячиси
Фаолияти: «Арарат» (Арманистон, 2016-2017), «Олой» (Қирғизистон, 2017-2018).

ЕВГЕНИЙ ЧУМАК
Туғилган санаси: 25.08.1995
Фуқаролиги: Украина
Бўйи: 181 см. Вазни: 73 кг
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Фаолияти: «Динамо» (Украина, 2012-2016), «Говерла» (Украина, 2015), «Торпедо-БелАЗ» (Белорусь, 2016), «Звезда» (Украина, 2016), «Карпати» (Украина, 2016), «Дняпро» (Белорусь, 2017), «Десна» (Украина, 2018), «Шевардени» (Грузия, 2019).

УКРАИНА ТЕРМА ЖАМОАСИ
2012-2013 Украина (u-18) 8 (0)
2013-2014 Украина (u-19) 10 (0)
2014-2015 Украина (u-20) 9 (1)
2014-2016 Украина (u-21) 6 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!