"Бунёдкор" юлдузи қайтмоқда (Фото)

Беларус пойтахти Минск шаҳрига етиб борган “Бунёдкор” мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлаб юборди.

Виктор Карпенко мураббийлигидаги жамоа тушдан сўнг Минск шаҳридаги илк машғулотини ўтказди. Беларус футбол федерациясига қарашли майдонда ўтказилган машғулотда футболчиларга оғир юкламалар берилмади. Ўйинчилар асосан тўп билан шуғулланишди. Жиддий жароҳат сабаб деярли бир йилни майдондан ташқарида ўтказаётган Фарруҳ Икромов умумий гуруҳда машғулотларни бошлади, аммо енгил жароҳати бор Суҳроб Иззатов якка тартибда югуриш билан чекланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

photo_2022-07-13_23-26-23

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!