
"Бунёдкор"га бу устунлик АГМКга қарши ўйинда фойда берадими?
Суперлиганинг 8-тури доирасида АГМК Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан тўқнашади. Олмалиқликлар матбуот хизмати беллашувга оид маълумотларни тақдим этди.
Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзаро барча мусобақалардаги умумий ҳисобда 34-учрашувига айланади. АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 8 маротаба Тошкент вилояти жамоаси ғалабани тантана қилган, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" зафар қучган. Тўплар фарқи ҳам "қалдирғочлар" фойдасиға: 63-38.
Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида турлича жойлашишган. АГМК 13 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 11 очко тўплаган ҳолда "Насаф" билан 7-8 ўринларни банд этган.
"Бунёдкор" жорий мавсум фақатгина икки бор мағлубиятга учраган. АГМК эса бир марта амалдаги чемпион ва пешқадам «Пахтакор»га ютқазди.
Ўйин бугун Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:55да бошланади.
Баҳсни Ильгиз Танташев бошқариб боради. Шунингдек, учрашувда VAR тизимидан фойдаланилади ва унга масъул этиб Акобир Шукуруллаев тайинланган.
Фикрлар