"Бунёдкор"нинг янги бош мураббийи: "Ҳозир келажакни эмас, навбатдаги учрашувни ўйлаяпмиз"

"Бунёдкор" бугун тушдан сўнг янги бош мураббий Иван Бошкович билан илк машғулотини ўтказди.

Бугунги машғулотларда Бошковичга Абдуҳамид Қодиров ёрдам берди. Шунингдек, Мурод Зуҳуров дарвозабонлар билан ишлади. Тез орада мураббийлар штаби аъзолари тўлиқ тасдиқланади.

“Аввало ишонч учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Биламан, жамоани қийин вазиятда қабул қилиб олдим. Лекин бу бизни қўрқитмайди ва астойдил меҳнат қиламиз. Олдимизга қўйилган вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, максимал натижага эришиш. Ҳозир келажакни эмас, навбатдаги учрашувни ўйлаяпмиз”, - деди Иван Бошкович.

"Бунёдкор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!