Бускетс
Ads

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Испания чемпионати доирасида "Леганес"дан мағлубиятга (1:2) учраганликлари ҳақида ўз фикрини билдирди. 

- Бир неча кун олдин биз очко йўқотгандик, аммо ўтган учрашувда бошқача вазиятда тўп тепгандик. "Леганес"га қарши баҳсда биз тенг таркибда майдонда ўйнадик. Рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кўп имкониятларга эга бўлдик, бироқ ушбу имкониятлардан фойдалана олмадик.

Пикени танқид қилиш ҳақида шуни айтаолманки, биз бир жамоа бўлиб ғалаба қозонамиз ҳамда мағлубиятга учраймиз. "Барса" бир жамоа бўлиб майдонда ҳаракат қилдик ва жамоа бўлиб имкониятни бой бердик, - дея Бускетснинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.