Chery Arrizo 6 Pro

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президентлигига сайлов ўтказилади

Жорий йил Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Унда ташкилот раҳбарлигига ягона номзод кўрсатилмоқда.

Юзага келган эпидемиологик вазият сабаб 11 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбир онлайн тарзда ташкил этилади. Унда ҳозирда Бутунжаҳон таэквондо федерациясини бошқариб келаётган жанубий кореялик Чунг Вон Чои сайловда ягона номзод сифатида қайд этилмоқда. Унинг номзоди делегатлар томонидан маъқулланса, ушбу мутахассис яна 5 йил муддат мазкур ташкилотни бошқариб боради.

Шунингдек, ҳар бир минтақаларнинг Консуллигига ҳам номзодлар номи кўрсатилган. Номзодлар билан ушбу ҳаволада батафсил танишиб олишингиз мумкин.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!