БУУУМ! Собиқ "аждар" уйига қайтди

TIGGO 2 PRO

Қаршининг "Насаф" клуби Драган Черанни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

"Драган яна биз билан! Бир неча йиллар давомида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ва маълум муддат бошқа клубда тўп сурган голеадор Драган Черан яна севимли Насафимизга қайтди! 

Ёш футболчиларимизга тажриба мактаби, мухлислар учун қаҳрамон бўлган футболчимиздан яна сермаҳсулликни кутиб қоламиз! 

Уйингга хуш келибсан Драган!", - дейилади хабарда. 

Маълумот учун, сербиялик ҳужумчи "шерлар" сафида 214 та учрашувда иштирок этиб, 132 та гол ва 37 та голли узатмани амалга оширган. У 2018 йилда "Насаф"дан "Пахтакор" сафига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!