"Бухоро", "Андижон", "Пахтакор" ғалабага ҳақли эдими?

Суперлиганинг янги мавсуми шиддатли тарзда старт олди. Дастлабки учрашувлар голларга бой бўлди. Хусусан, "Андижон" ўз уйида "Сўғдиёна"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Пахтакор" қийинчиликсиз "Қизилқум"ни 2:0 ҳисобида енгди. Яна бир баҳсда эса "Бухоро" ўз мухлислари кўз ўнгида "Қўқон-1912" устидан зафар қучди. Эътиборлиси, ушбу ўйинларда барча мезбон жамоалар ўз дарвозасидан гол ўтказмай ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Хўш, улар ғалабага ҳақли ҳаракат қилишдими? Статистика билан танишиб чиқамиз.

"Пахтакор" — "Қизилқум" 2:0

"Пахтакор" "Қизилқум" билан баҳсда яққол устунлик қилди. "Шерлар" статистикада ҳам буни намоён этди. Хусусан, Камолиддин Тожиев шогирдлари рақиб дарвозасига 2 та яққол голли имконият (xG) яратди. "Қизилқум"да эса бу кўрсаткич паст — 0.35 xG.

Тўп назорати ҳам тўлиқ тошкентликлар томонида бўлди — 77 фоиз. Навоийликларнинг кўрсаткичи 23 фоизни ташкил қилди.

"Пахтакор" учрашув давомида 20 та зарба берди, улардан 7 таси аниқ бўлди. Меҳмонларнинг 5 та зарбасидан фақат биттаси Владимир Назаровни сейв қилишга мажбур қилди.

"Пахтакор":
Қоидабузарлик — 12 та
Бурчак зарбаси — 5 та
Ҳудудий устунлик — 49 фоиз
Офсайд — 2 та

"Қизилқум":
Қоидабузарлик — 6 та
Бурчак зарбаси — 1 та
Ҳудудий устунлик — 51 фоиз
Офсайд — 3 та

"Андижон" — "Сўғдиёна" 4:0

Самвел Бабаян жамоаси андижонлик мухлислар олдида ёрқин ўйин кўрсатиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Клуб мазкур баҳсда 2.46 xG яратди. Меҳмонларнинг кўрсаткичи эса 1.0 xG бўлди.

Эътиборлиси, тўп назоратида меҳмонлар устунлик қилди — 61 фоиз. "Андижон" 16 та зарба берди ва уларнинг 5 таси аниқ бўлди. "Сўғдиёна" тўпга кўпроқ эгалик қилган бўлса-да, зарбаларда оқсади — 8 та уриниш, шундан 1 таси аниқ.

Паслар аниқлигида эса меҳмонлар яхшироқ ҳаракат қилди — 80 фоиз. "Андижон"да бу кўрсаткич 74 фоизни ташкил қилди.

"Андижон":
Қоидабузарлик — 18 та
Ҳудудий устунлик — 41 фоиз
Бурчак — 2 та
Офсайд — 0

"Сўғдиёна":
Қоидабузарлик — 15 та
Ҳудудий устунлик — 59 фоиз
Бурчак — 8 та
Офсайд — 1 та

"Бухоро" — "Қўқон-1912" 1:0

Қолган баҳсларга нисбатан бу ўйинда гол кам бўлди. Аммо ҳар икки жамоа ҳам хG бўйича 1 тадан ортиқ голли имконият яратди. "Бухоро" — 1.25, "Қўқон-1912" — 1.54.

Зарбалар сонида устунлик мезбонларда — 17 та. Уларнинг 6 таси аниқ бўлди. Меҳмонлар 14 та зарба берди ва 5 таси аниқ чиққан.

Тўп назорати ва паслар аниқлигида эса қўқонликлар устунлик қилди. Улар 64 фоиз тўпга эгалик қилди ва пасларнинг 72 фоизи аниқ бўлди. "Бухоро"да эса бу кўрсаткичлар мос равишда 36 фоиз ва 55 фоизни ташкил қилди. Шунга қарамай, мезбонлар 3 очкони қўлга кирита олди.

"Бухоро":
Қоидабузарлик — 12 та
Ҳудудий устунлик — 61 фоиз
Бурчак — 5 та
Офсайд — 4 та

"Қўқон-1912":
Қоидабузарлик — 11 та
Ҳудудий устунлик — 39 фоиз
Бурчак — 11 та
Офсайд — 1 та

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!