"Бухоро" футболчиси гол урган ўйинда Тожикистон Сингапурни мағлуб этди
Тожикистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидпн фойдаланиб, сафарда Сингапурга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди.
Мазкур баҳсда тожикистонликлар жавобсиз 2 та гол урган ҳолда ғалаба қозондилар.
Эътиборлиси, учрашувдаги дастлабки гол муаллифи “Бухоро” шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммаджон Раҳимов ҳисобига ёзилди. Бу вақтда ўйиннинг энди 6-дақиқаси ўтиб бораётганди. Иккинчи гол эса учрашув охирида 90+3-дақиқада Вахдат Ханонов томонидан киритилди.
Учрашувда “Бухоро” аъзоси Раҳимовдан ташқари, “Нефтчи”да тўп сураётган Зоир Жўрабоев ҳам иштирок этди ҳамда беллашувни тўлиқ ўтказди.
Тожикистон: Далержон Баротов, Вахдат Ханонов, Холмурод Назаров, Зоир Жўрабоев, Табрез Исломов, Амирбек Жўрабоев, Абубакр Сулаймонов (Комрон Турсунов, 46), Вайсиддин Сафаров (Муродали Акназаров, 90+1), Муҳаммаджон Раҳимов (Далер Имомназаров, 86), Парвизжон Умарбоев, Нуриддин Хамроқулов (Муҳаммадали Азизбоев, 71).
Фикрлар