"Бухоро" ғалабани сақлаб қола олмади

Бугун Даврон Файзиев бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси олдиндан режалаштирилганидек, “Янгиер”га қарши назорат учрашувини ўтказди.

“Бухоро”: Шохжаҳон Насимов, Марко Милич, Шохруҳ Холматов, Қаҳрамон Баҳодиров, Миржалол Жумаев, Бобур Қосимов, Нуржахон Музаффаров, Рустам Абдуҳамидов, Шавкат Саломов, Файзулла Жуманқўзиев, Амиржон Сафаров.

Захирада: Сардор Қобулжонов, Ҳакимхон Аъламхонов, Санъат Шихов, Сардор Иззатов, Раҳимжон Обидов, Суҳроб Неъматов, Азамат Исроилов, Даврон Исоқов, Незер Тавиа.

62-дақиқада Шохруҳ Холматов ҳисобни очганди. Лекин 80-дақиқа ўтиб бораётганида “Янгиер” аъзоси Нодир Йўлдошев томонидан киритилган гол туфайли учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!