"Башакшеҳир" дуранг ўйнаган баҳсда Шомуродов ва Файзуллаев неча балл олди?
Туркия Суперлигасининг 30-турида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Трабзонспор" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Мазкур баҳсда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 75 дақиқа ҳаракат қилди.
Учрашувдан сўнг бир қатор статистик порталлар футболчининг ўйинига баҳо берди. Унга кўра, "FotMob" Шомуродовни 6.9 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" ва "Flashscore" унинг ҳаракатларини 6.7 балл билан баҳолади.
Яна бир ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев 81-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Унинг ўйини эса 6.4 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, Нури Шаҳин шогирдлари 48 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар