"Бухоро" икки нафар футболчи билан шартнома имзолади

Айни пайтда Фарғонада “Ҳоким Кубоги” мусобақасида иштирок этаётган “Бухоро” клуби ҳам янги қўшилаётган ўйинчилар билан расмий шартномалар имзоламоқда.

Sports.uzга маълум бўлишича, туркманистонлик дарвозабон Рохат Жаппаров ҳамда яқинда “Сўғдиёна”дан қўшилган ярим ҳимоячи Санъат Шихов янги мавсумни “Бухоро” клубида ўтказишлари аниқ бўлган.

Шу тариқа, улар бухороликлар билан шартнома туздилар. Тез орада таркибга яна янги ўйинчиларнинг қўшилиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!