"Бухоро" кимлар билан хайрлашди?
Ёзги танаффусга оз қолди. Олдида аниқ мақсади бор жамоалар бўлажак таркибни кучайтириш борасидаги ишларни бошлаб юборган. "Бухоро" эса бошқача йўлдан боряпти. Бу ҳақда SPORTS.uz журналисти Фахриддин Рўзиев хабар берди.
Биласиз, Суперлигадаги қатор хатоларидан кейин Никола Стошич ўринбосарлар жамоасига ўтказиб юборилган эди. Охирги турда "Сўғдиёна"га учралган мағллубиятдан кейин Улуғбек Бакаев яна 4 нафар футболчига жавоб бериб юборди. Булар: Жасур Азимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Тимур Исмоилов ва Жасур Ҳасанов. Мазкур ўйинчилар ёзда ўзларига янги клуб излашлари мумкин.
Маълумот учун, Улуғбек Бакаев "Бухоро"ни 4-турдан кейин қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида Суперлиганинг 6 турида майдонга чиқиб, 4 очко ишлаб олди. Бухороликлар айни пайтда мусобақа жадвалида 11-бўлиб туришибди.
Фикрлар