"Бухоро" клуби бош мураббий масаласига ойдинлик киритди

"Бухоро" клуби бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев келаси мавсум ҳам жамоадаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
 
Манбанинг маълум қилишича, ушбу мураббийга клуб раҳбарияти томонидан ишонч билдирилди. Муслимович ҳам ўз навбатида рақобатбардош жамоа тузишга ва келаси мавсумга пухта тайёргарлик олиб боришини такидлади. Шунингдек, ёрдамчи мураббий Олег Ширинбеков  ҳам келаси мавсум ўз ишини давом эттиради.
 
Маълумот ўрнида, Муҳсин Муҳаммадиев жамоани июнь ойида қабул қилиб олган эди. Бош мураббий бошчилигида жамоа 16 учрашувда майдонга тушиб, 4 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
TFT
21/12/2019 18:36
Мақсади йўқ жамоага мос мураббий.
Расулжон Тоштемиров
21/12/2019 13:12
Эх бухорооооо нима килиб куйдингггг