"Бухоро" клуби стадиони тайёр эмас. Энди жамоа қаерда ўйнайди? - Диёр Имомхўжаев жавоб берди

"Бухоро" клуби уй ўйинларини ўтказадиган стадион янги мавсумга тайёр эмас экан. Жамоа биринчи даврани сафарда ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

- "Бухоро" асосий стадиони тайёр бўлиши учун 1 йил камлик қилибди. Бу йил ҳам августга қадар асосий стадионда тўп тепиш учун имконият бўлмайди.

Ғиждувондаги стадионда эса таъмирлаш ишлари кетяпти. Клубнинг уй стадиони масаласи ҳозирга қадар ҳал қилинмагани учун, катта эҳтимол билан Про лига 3-туридан ўрин олган учрашувни ҳам "Бухоро" сафарда ўтказади, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
30/03/2021 23:29
Бухорода футболга қизиқадиган одам қолмабдими. Нимага тайор булмайди. Майсаси ўсмаганми Гиждувон бўлмаса Шофирконга ўтказ. Нима муҳлислари августгача футбол тв қачон кўрсатиб қолар экан деб термулиб ўтирадими тв га. Бухорога бундан 3-4 йил олдингача мухлислари стадионни тўлдириб ўтирар эди. Фанат йиғишда 1-ўринга эди. Насаф билан ўйинда стадион тўлиб тошиб 5-10 минг одам кўчада қодиб кетганди жой йўқлигидан. Эссиз шундай жамоа...