"Бухоро" клубининг собиқ футболчиси энди Ҳиндистон чемпионатида тўп суради
“Хўжанд” ва Тожикистон миллий терма жамоасининг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Фатхулло Фатхуллоев Ҳиндистон Суперлигасининг икки карра ғолиби “Ченнайн” клуби билан шартнома имзолади, - дея хабар бермоқда “Хўжанд” клуби матбуот хизмати.
Шуни айтиш керакки, ушбу ўйинчи ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида тожикистонлик мураббий Муҳсин Муҳаммадиев билан бирга фаолият олиб борганди. Ушбу мавсумда эса, Фатхуллоев “Хўжанд”да тўп сурди ва якунда жамоаси билан кумуш медални қўлга киритди.
- Мен “Ченнайн” клуби иштирокидаги кўплаб учрашувларни томоша қилдим, жумладан, ўтган мавсум давомидаги ўйинларни ҳам. Бу Ҳиндистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлиб, фантастик ишқибозларига эга. Мана шундай жамоада тўп суриш имкони юзага келган заҳоти ҳеч ўйлаб ўтирмадим ва таклифни қабул қилдим. Мен ўзимнинг янги жамоадошларим билан тезроқ танишишни истайман ҳамда улар билан бирга бошланажак мавсумда ҳинд Суперлигасини ютиш орзусидаман, - деди Фатхуллоев “Ченнайн” клуби сайтига.
Фикрлар