Бухорода гандбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда
Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида гандбол бўйича ўсмирлар ва ўсмир қизлар (У-14) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда. Тантаналı очилиш маросими доирасида кўргазмали чиқишлар ҳамда санъаткорлар томонидан тақдим этилган мусиқий дастурлар мусобақага ўзгача руҳ бағишлади.
Айни пайтда мусобақанинг беллашувлари қизғин ва муросасиз баҳслар остида давом этмоқда. Ушбу мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, гандбол спорт турини янада ривожлантириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.



Фикрлар