"Бухоро"да нима гаплар?

"Бухоро" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик иккинчи босқичини Тошкентда ўтказди. 14 кун давом этган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида жамоа учун жами бешта синов-назорат учрашувлар ташкиллаштирилди. Таркибга легионер футболчилар қўшилди ва ўз навбатида, назорат учрашувларида маҳаллий футболчилар ҳам кўригдан ўтишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Раҳбарият томонидан, ўқув-йиғин учун барча шарт-шароитлар аъло даражада ташкил қилиб берилди. Умуман олганда, мураббийлар штаби селексия ишларининг асосий қисмини Тошкентда олиб боришди. Ҳаким Фузайлов тажрибали футболчилардан иборат рақобатбардош жамоа шакллантиришга ҳаракат қилди. Таркибга назар солсак, дарвозада икки карра "Осиё Кубоги" финалчиси Никола Стошич, ҳимоя чизиғида тажрибали Обид Журабоев, Жасур Хасанов, Жамолиддин Убайдуллаев. Шунингдек, жамоа сардори Шавкат Саломов, қанотларда тезкор футболчилар Рустам Aбдухамидов ва Файзуллобек Жуманқузиев, марказда маҳоратли Aнвар Жураев, Олег Марчук ҳамда ҳужум чизиғида Рузимбой Aҳмедов ва Виктор Хомченко тўп тепишди. Мавсум олдидан жанговар таркиб шакллантирилди.

Суперлига жамоалари "Сўғдиёна" ва "Локомотив" билан бўлган ўйинлар, бунга ёрқин мисол бўла олади.  "Сурхон" билан охирги назорат учрашувида Виктор Хомченконинг ягона голи евазига ғалаба қозониб Тошкентдаги йиғинни юқори нотада якунланди. Эндиги тайёргарликни жамоа ўз қароргоҳида олиб боради. Режада бир қатор назорат учрашувлари ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!