"Бухоро"да яна янги футболчилар
“Бухоро” Даврон Файзиев бошчилигида ўз қароргоҳида астойдил машғулотларни олиб боряпти. Янги ўйинчилар келишда давом этмоқда.
Бухоролик Шавкат Саломовнинг собиқ клубига қайтгани ҳақида хабар бергандик. Шу билан бирга таркибга “Динамо”дан ҳам ўйинчилар таклиф қилинган. Жумладан, Амиржон Сафаров, Ҳакимхон Аъламхонов ва Бобур Қосимов “Бухоро”га кўчиб ўтди. Маълум бўлишича, улар янги мавсумда бухороликлар шарафини ҳимоя қилади.
“Қизилқум”да тўп сурган Алишер Саноевнинг ҳам “Бухоро”га қўшилгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик. Ушбу футболчи клубда қолиши аниқ бўлган. Бундан ташқари, “Қизилқум”дан яна бир ўйинчи – Суҳроб Ярашев Даврон Файзиевнинг машғулотларида қатнашяпти.
“Бухоро” етакчиларидан бири Бобур Омонов жароҳати сабабли, ҳозирча машғулотларда қатнаша олмаяпти. Клубнинг тайёргарлик режасига кўра, 19 январгача ўз қароргоҳида шуғуллангач, 22 январда Фарғонага йўл оладилар ҳамда “Ҳоким Кубоги” мусобақасида қатнашади. Шундан сўнг, тайёргарлик босқичининг навбатдаги қисми Тошкентда олиб борилади.
Фикрлар